1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» 12-қисм

23-03-2020, 17:24 438 Ўқиш режими + -

«Ҳикматлар – саодатга етаклар»

141. Одамлар ҳар куни юзларини ўзгартиришади.
Бинобарин, сен ўз қадру-қимматингни одамларнинг
юзларидан қидирма!
142. Ким бирор неъмат ичида бўлса-ю, шукр қилмаса, ҳеч
нарса туймаган ҳолатда ундан чиқиб кетади.
143. Мол-дунё ризқнинг бир бўлаги.
Бироқ, яна соғлик ризқи, фарзанд ризқи, таом ризқи,
 баракадаги ризқ ҳам бор.
 Фақат мол-дунёнинг ўзи эмас, балки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳар бир неъмати ризқдир. 


 
Шайх Мутаваллий Шаъровий


144. Эй одам боласи!
 Гарчи Роббингга осийлик қилаётган бўлсанг ҳам, Унинг сенга ўз неъматларини узлуксиз бераётганини кўрсанг, ҳазир бўл!
145. Муваффақиятсизлик – бошқа бировнинг қалбини ром
 қилиш учун ўз принципларингни ўзгартиришингдир.
 71
 
146. Бировнинг кўтариб чиқариб қўйишини кутишдан кўра,
чиқишга ўзинг ҳаракат қилганинг осон.
147. Икки тур одам бор:
Бири қаерга бормасин, одамларни бахтли қилади.
Иккинчиси эса қачон жўнаб кетса, шундагина одамларни
 бахтли қилади.
 
 
148. Одамлар худди ер конлари каби конлардир... Ялтираб
 турган нарсалар сени алдаб қўймасин. Кўпинча улар ялтираб тураверади-ю, аслида олтин бўлмайди.
149. Чўққига етиш осон!
Қийини – уни ушлаб тура билишдир.
150. Дунёда ўйинчи каби бўл!
Ҳакам каби бўлма!
Ўйинчи нишонни қидиради.
 Ҳакам эса хато қидиради.
 
 
151. Аслида дўстлар ўзгармайди!
Бироқ биз баъзиларни дўст дейишга шошиламиз-да...
152. Одамлар сени иккиюзламачилигинг сабабли яхши
 кўрганидан кўра, дангаллигинг туфайли ёқтиришмагани яхши.
 
 
153. Луқмон Ҳаким ўғилига деди:
«Эй ўғилчам! Истиғфорни кўпайтир. Чунки Аллоҳнинг
шундай бир файзу раҳматлари борки, уларга истиғфор
айтадиганларгина эриша оладилар».
154. Эси пастлар билан баҳс-мунозара қилиб ўтирма! Акс
 ҳолда, улар сени ҳам ўзларининг даражаларига тушириб, кейин пасткашларча муноқаша қилишда орттирган тажрибалари ёрдамида сени мағлуб қилиб қўйишади.
155. Олдингда бошқаларни ёмонлаган кишига ишонма!
Чунки у сенинг ортингдан ҳам худди шундай қилиши аниқ.
Улки санга элдин эрур айбгў,
Элга дағи сандин ўлур абжў.
 

Алишер Навоий