1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТАШАББУСЛАРИ АМАЛДА

24-12-2025, 10:54 116 Ўқиш режими + -
Қашқадарёда 134 нафар талаба хотин-қизларга ОТМ шартнома пуллари тўлаб берилмоқда 
Юртбошимизнинг одилона сиёсатларини яна бир ёрқин намунаси сифатида, янги йил байрами олдидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оила фарзандлари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини қўллаб-қувватлаш мақсадида Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов томонидан муҳим қарор қабул қилинди. Ушбу қарорга кўра, воҳамиздаги 134 нафар талабанинг олий ўқув юртларида ўқиши учун тўлов шартномалари билан боғлиқ харажатларига қарийб 1 млрд 128 млн сўм (https://e-qaror.gov.uz/doc/2730567) маблағ ажратилди.