1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Она сути — бу фақат озуқа эмас, балки ҳаёт, соғлик ва меҳр рамзидир

12-01-2026, 12:29 150 Ўқиш режими + -
Она сути — табиатнинг энг нозик ва энг мукаммал мўъжизаларидан бири. У нафақат чақалоқнинг илк озуқа манбаи, балки унинг ҳаётга бўлган ишончи, соғлом келажаги ва руҳий барқарорлигининг асосидир. Аллоҳ таоло ҳар бир онага фарзанди учун энг муносиб ризқни айнан унинг қалби ва бағри орқали ато этган.
Она сути билан озиқланган боланинг иммунитети кучли, танаси бақувват ва фикрлаши равшан бўлади. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, табиий эмизиш болани турли инфекция ва касалликлардан асрайди, унинг ақлий ривожига ижобий таъсир кўрсатади. Энг муҳими, она бағридаги меҳр ва меҳрибонлик бола қалбида умрбод сақланади.
Она сути фақат бола учун эмас, она учун ҳам катта неъматдир. Эмизиш жараёни она саломатлигини мустаҳкамлайди, руҳий хотиржамлик бағишлайди, оилада меҳр-оқибат муҳитини кучайтиради. Шу боис, табиий эмизиш — соғлом авлод тарбиясининг энг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.
Ислом таълимотида ҳам она сутининг ўрни беқиёс. Қуръони каримда оналарга фарзандларини икки йилгача эмизиш тавсия этилгани, бу амалнинг ҳам жисмоний, ҳам маънавий аҳамияти борлигидан далолат беради. Бу ҳикмат асрлар давомида ўз қийматини йўқотмаган.
Бугунги кунда замонавий тиббиёт ҳам она сутига устувор аҳамият бермоқда. Мутахассислар болани илк олти ой давомида фақат она сути билан боқишни, кейинчалик эса қўшимча овқатлар билан бирга эмизишни давом эттиришни тавсия этадилар.
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, она сути — бу фақат озуқа эмас, балки ҳаёт, соғлик ва меҳр рамзидир. Уни қадрлаш, тарғиб этиш ва ҳар бир онага етказиш — жамият олдидаги муҳим вазифалардан биридир.
 Ш Абдуллаева, 
Шаҳрисабз туман бош имом-хатибининг ҳотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари