1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қашқадарёда Рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўрилмоқда

28-01-2026, 18:12 210 Ўқиш режими + -
Қашқадарё вилоятида Рамазон ойини пухта тайёргарлик билан кутиб олиш, ушбу қутлуғ ойни кўтаринки кайфиятда ўтказиш ҳамда мўмин мусулмонлар учун масжидларда зарур шарт-шароит ва қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тегишли буйруғига асосан ҳудудларда бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. 
💬Жумладан, масжид бинолари ва ҳудудлари ободонлаштирилди, санитария-гигиена ҳолати яхшиланиб, таҳоратхоналар, иситиш ва ёритиш тизимлари мавсумга мос ҳолатга келтирилмоқда. Шунингдек, таровеҳ намозлари ва жамоат ибодатларини хавфсиз ва тартибли ўтказиш учун тегишли идоралар билан ҳамкорликда ташкилий чора-тадбирлар кўрилмоқда.
⏺28 январь куни Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Фарҳод ака Кушаков ҳамда вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмоновлар Косон туманида бўлиб, мазкур ишлар ҳолатини ўрганиб чиқишди. Ўрганишлар давомида масжидларда яратилган шарт-шароитлар, ибодат қилувчилар учун қулайликлар, шунингдек, Рамазон ойига тайёргарлик даражаси кўздан кечирилиб, мавжуд айрим камчиликларни бартараф этиш ва фуқаролар учун янада яхши имкониятлар яратиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
Ушбу чора-тадбирлар Рамазон ойини юксак руҳий муҳитда, тинчлик ва осойишталикда ўтказишга хизмат қилиши таъкидланди. Ўрганишлар барча туманларда амалга оширилади.
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Ахборот хизмати.