1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Хабар ва янгиликлар

29-01-2026, 17:27 130 Ўқиш режими + -
29 январь куни Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Фарҳод ака Кушаков ҳамда вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмоновлар иштирокида Китоб туманида тадбир ўтказилди. Тадбирда туман ҳокимлиги масъуллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, имом-хатиблар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
🗣 Тадбирда тўй-маракаларни ихчам, ортиқча исрофгарчиликларсиз ва миллий ҳамда маънавий қадриятларга мос ҳолда ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, аҳоли ўртасида ортиқча дабдаба, қарздорлик ва турли ноқулай ҳолатларни келтириб чиқараётган омиллар таҳлил қилиниб, уларнинг олдини олиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.
🗣Тадбирда сўзга чиққан вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов тўй-маракаларда учраётган исрофгарчиликлар динимизда қораланишини айтиб ўтди. Бундай ҳолатлар нафақат оилаларнинг моддий аҳволига салбий таъсир кўрсатиб, жамиятда турли ижтимоий муаммолар, жумладан қарздорлик ва келишмовчиликларни келтириб чиқараётганини таъкидлади.
🌙 Бош имом-хатиб ислом таълимотида соддалик, меъёр ва камтарлик энг муҳим қадриятлардан эканини қайд этиб, тўй ва маросимларни ортиқча сарф-харажатларсиз, ихчам ва мазмунли тарзда ўтказишга чақирди ҳамда яқинлашиб келаётган Рамазон ойида ўтказиладиган ифторликларни ҳам меъёрида ўтказишни таъкидлаб ўтди.
🫥 Шунингдек,  ташриф давомида тумандаги масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик кўриш ишлари ўрганиб чиқилиб, мавжуд айрим камчиликларни бартараф этиш юзасидан туман бош имом-хатибига кўрсатма ва тавсиялар берилди. 
✅Бундан кўзланган мақсад рамазон ойида мўмин мусулмонларга яхши шарт- шароитлар яратиш, тинч ва осойишта ўтказишдан иборат.

ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Ахборот хизмати.