1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бемазҳаб қаёққа борасиз?

29-01-2026, 17:32 77 Ўқиш режими + -
Ҳозирги замонда айрим тоифлар, хусусан  ўзини “Салафий” деб атайдиган тоифа бемазҳаблик даъвосини қилмоқдалар. Бемазҳабликка чақириш адашишлик аломатидир.  Биламизки, бемазҳаб адашамиз.   
Улуғ алломалар ҳам ўз даврида муаййан бир мазҳабда бўлганлар. Имом Яҳё ибн Маин машҳур муҳаддисларнинг устози ҳисобланадилар. У зотнинг илми ҳадисларни ва барча ровийларини тўла қамраб олганидан Имом Аҳмад ибн Ҳанбал: “Яҳё ибн Маъин билмаган ҳадис – ҳадис эмас”, – деганлар.  
Яҳё ибн Маъин шундай дейдилар: “Мен қироатда – Ҳамзанинг қироатида, фиқҳда эса Абу Ҳанифанинг мазҳабидаман”. 
Бугунги кунда бемазҳабликка чақирувчи тоифаларнинг иддолари ғаразли бўлиб,  бемазҳаб умматни  эса ўзлари хоҳлаган томонга бошлашдир. 
Аллоҳ таоло барчамизни бемазҳабликдан асраб,Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
 
Мансурхон Караматов 
Қарши тумани “Гумбаз” масжиди имом хатиби