1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Анқарада “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси очилди, Истанбулда ўзбек мактаби қурилишига старт берилди

30-01-2026, 09:18 245 Ўқиш режими + -
Анқарада “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси очилди, Истанбулда ўзбек мактаби қурилишига старт берилди
Анқара шаҳрига расмий ташриф доирасида Ўзбекистон ва Туркия президентлари Ҳатай вилоятида Ўзбекистон томонидан барпо этилган “Ўзбекистон” турар жой мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этди. Шунингдек, Истанбулда Ўзбекистоннинг хориждаги илк таълим муассасаси — ўзбек мактаби қурилиши бошланди.

Тадбирда давлат раҳбари уч йил олдин Туркияда содир бўлган вайронкор зилзила қардош турк халқи учун оғир синов бўлганини таъкидлади. Қайд этилишича, Ўзбекистон ушбу фожиали даврнинг дастлабки кунлариданоқ Туркияга ҳар томонлама ёрдам кўрсатган.
Қисқа муддат ичида 100 нафар ўзбекистонлик қутқарувчи ва 70 нафар тиббиёт ходими зилзиладан жабрланган ҳудудларга етиб борди. Қидирув-қутқарув ишлари давомида 18 киши тирик ҳолда қутқариб қолинди, 200 нафарга яқин жабрланганлар вайроналар остида чиқарилди. Шунингдек, ташкил этилган дала шифохонасида 4 минг нафар беморга тиббий ёрдам кўрсатилди.Ўзбекистон ҳам ўз зиммасига олган мажбуриятлар доирасида Ҳатай вилоятининг Арсуз туманида 300 дан зиёд тўлиқ жиҳозланган хонадондан иборат, жами 24 та кўп қаватли уйни ўз ичига олган, барча зарур инфратузилмага эга замонавий турар жой мажмуасини қисқа муддатда барпо этди.