1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“ Қуйи Бешкент” масжиди

24-03-2020, 18:59 549 Ўқиш режими + -

                                                    “ Қуйи Бешкент” масжиди  

         

                  “Қуйи Бешкент” масжиди Бешкент шаҳрида жойлашган. Маълумки, Бешкент шаҳри вилоят маркази бўлган Қарши шаҳридан 10 км ғарб томонда жойлашган. Бешкент шаҳри қадимий аҳоли манзилларидан ҳисобланади. Бу ҳақда: “ Бешкент-Қарши туманининг маркази, шаҳар (1982). Нахшаб вилоятидаги энг қадимий аҳоли маскани, Қарши қуйисида ва атрофида кент сўзли бирорта қўрғон, қишлоқ, шаҳар бўлмаган. Ерқўрғон харобаси ўрнида бўлган аҳоли маскани (шаҳар) Навкат (Европа илмий манбаларида-Навтака) деб аталган. ...Ҳозирги Бешкент номи Самъоний, Ёқут Ҳамавий асарларида Фижкат /Фижакент. 16- аср вақф ҳужжатларида Вижкат/ бишкат/ бежкат. Бу номнинг (п) ундош товуши билан бошланадиган варианти ҳам бўлган: Бижкат/Бужкат/ Бижкат/ Пижкат/ Пежкат/ Вижкат/ Фижкат. ...Беш+кент номи азалда пеш+кент тарзида бўлган-олдқўрғон, олдинги қўрғон, шарқ томондаги қўрғон деган маънони англатган.. Бу изоҳларнинг барчаси ўзбекча беш, форс-тожикча пеш сўзларининг маъноларига асосланиб яратилган. Бешкент номидаги беш сўзининг ўзбекча беш сўзига дахли йўқ. Номнинг бош қисмидаги беш/пеш/биж/пиж/фиж/виж сўзи шаҳар/ қўрғоннинг жойлашган ўрни билан боғлиқ белгисини билдирган. Қўрғоннинг ўрни Нахшаб шаҳрининг ўрни билан қиёсланган ана шу қиёс асосида айтиш жоизки, ном бошидаги беш сўзи қуйи, адоқ маъносини ёки олд, юқори маъносини билдирган: Бешкент-қуйиқўрғон. Бешкент-юқориқўрғон[1] ”деб изоҳ берилади.

                  Мазкур масжид “Қуйи Бешкент” маҳалласи ҳудудида жойлашгани учун унга  “Қуйи Бешкент”масжиди деган ном берилган. "Қўйи Бешкент" масжиди Бешкент шаҳридаги қадимий масжидлардан бири ҳисобланади. 

2005 йилда масжид Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан расман рўйхатга олинди.   

2018 йилда “Қуйи Бешкент”масжиди қайтадан қурилди. Масжиднинг тарҳи тўғри тўртбурчак шалдида бўлиб, 13Х12 метрни ташкил қилади. масжид усти гумбаз шаклида ёпилган. Масжиднинг одам сиғими 350 кишини ташкил қилади. 

2019 йилда яги таҳоратхона қуриш ишлари бошланди. Таҳоратхонада бир вақтнинг ўзида саккиз киши таҳорат олиши мумкин. Таҳоратхонада таҳорат олувчилар учун барча шароитлар мавжуд.  

            “Қуйи Бешкент” масжиди Бешкент халқининг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида хизмат қилиб келмоқда.

 

Р. Акбаров.  


[1] Нафасов. Т. “Қашқадарё қишлоқномаси”. “Муҳаррир” нашриёти. 2009. 59-60-бетлар.