1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ёт ғояларнинг ёшлар онгига таъсири

1-02-2026, 10:58 92 Ўқиш режими + -
Ёшлар — жамиятнинг энг фаол ва таъсирчан қатлами. Шу боис ёт ғоялар айнан ёшлар онгига кириб боришга уринади. Интернет, ижтимоий тармоқлар ва турли ахборот манбалари орқали тарқатилаётган бундай ғоялар миллий қадриятлар, соғлом тафаккур ва мустақил фикрга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Айниқса, ҳаётий тажрибаси кам ёшлар нотўғри ахборотни ҳақиқат деб қабул қилиб, унинг қурбонига айланиб қолиш хавфи бор.
Ёт ғоялар ёшларда бефарқлик, агрессия, ёки аксинча, асоссиз радикал қарашларни шакллантириши мумкин. Бу эса шахсий ривожланишга тўсиқ бўлиб, жамиятда ижтимоий ихтилофларни кучайтиради. Шунинг учун ёшларда танқидий фикрлаш, ахборотни таҳлил қилиш ва миллий-маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга.
Хулоса қилиб айтганда, ёт ғояларга қарши курашишда таълим-тарбия, оила ва жамиятнинг ўрни беқиёс. Ёшларни соғлом дунёқараш, билим ва маънавий қадриятлар асосида тарбиялаш орқали бундай салбий таъсирларнинг олдини олиш мумкин.
Сирожиддин ЖАҲОНОВ, Китоб туман "Хожа илм кони" масжиди имом-хатиби