1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Аллоҳдан миннатдор бўл

23-11-2019, 19:55 619 Ўқиш режими + -

     Жонажон диёримиз Ўзбекистондан чиқиб чет элга ўқиш бордик.  Ватанимиздан  йироқда яъни   мусофирликда инсон кўп воқеаларни бошидан ўтказар экан. Шу сабабли халқимиз “ Мусофир бўлмагунча мусулмон бўлмайди “ деб бежизга айтмас экан. 

                    Рамазон ойи кириб келганида ётоқхонамиз ошхонасига кимдир озиқ-овқатларни билдирмасдан қўйиб кета бошлади.  Бир куни бу озиқ-овқатларни ким ва нима сабабдан ташлаб кетаётганлигини билмоқчи бўлдик.  Ҳар кунгидан ётоқхонага эртачироқ қайтдик.  Ётоқхона ошхонасини кузатиб турдик. Бир оздан сўнг бир киши икки қўлида озиқ-овқатлар солинган сўмкаларни кўтариб келди. Ошхонанинг овқатланадиган столи устига уларни қўйиб чиқиб  кета бошлади. Биз эса унинг орқасидан тушдик. У кўча бўйлаб юриб баланд “ Супер макет ” дўконга кириб кета бошлади. Мен уни йўқотиб қўйишдан хавфсираб,  орқасидан етиб олдим ва унга:  

-Ассалому-алайкум – дедим.

-Ва алайкумуссалом- деди

-Сиз кимсиз? –дедим.

-Мен шу “ Супер макет” дўконининг эгасиман - деди.

-Сиз бизнинг ётоқхонамиз ошхонасига озиқ-овқат олиб бориб қўяётган экансиз, сизнинг мол-мулкингиз яна кўпайсин –дедим.

- Йўқ, йўқ, бундай дуо қилма. Менга Аллоҳ таоло мол-мулкни  шундай ҳам кўп берган, мен  шу пайтгача менга берилган неъматларни  шукронасини тўлиқ адо қилаолганим йўқ. Мен сизларга озиқ-овқат элтиб бераётган бўлсам, уларни мен берамаяпман.  Уларни сизга менинг қўлим билан Аллоҳ бераяпти.  Мендан эмас, Аллоҳдан миннатдор бўл- деди.

                  У гапим тугади дегандек, қўлини юқори  кўтарди ва олдинга қараб юриб кетди. Мен эса   унинг сўзларидан  томоғимга бир нарса тиқилиб,  бир оз ўша жойда туриб қолдим.   

 

Қарши туман “ Акбар халифа эшон ибн Мухтор”  масжиди  имом хатиби Руҳиддин Акбаров.   “ Ислом Нури” газетаси. 2019. 11-сони.