Шаъбон ойидаги Бароат кечаси, худо хоҳласа, милодий ҳисобга кўра, 2026 йилнинг 2 февралдан 3 февралга ўтар кечасига тўғри келмоқда.
Ислом динида Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ва хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).
Бароат кечасида Имом Байҳақий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилишларича, Жаброил алайҳиссалом бароат кечасида мана бу дуони ўқишни махсус ўргатганлар (“Шуаб ал-имон”, 3/3837). Уни саждада ёки намозларни ўқиб бўлгандан кейин айтса бўлади:
اَللَّهُمَّ إِنِّى أَعُوذُ بِعَفْوِكَ مِنْ عِقَابِكَ، وَأَعُوذُ بِرِضَاكَ مِنْ سَخَطِكَ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْكَ، جَلَّ وَجْهُكَ، لَا أُحْصِي ثَنَاءً عَلَيْكَ أَنْتَ كَمَا أَثْنَيْتَ عَلَى نَفْسِكَ
“АЛЛОҲУММА, ИННИЙ АЪУЗУ БИ-АФВИКА МИН ИҚОБИКА, ВА АЪУЗУ БИ-РИЗОКА МИН САХАТИКА, ВА АЪУЗУ БИКА МИНКА, ЖАЛЛА ВАЖҲУКА, ЛА УҲСИЙ САНОАН АЛАЙКА АНТА КАМА АСНАЙТА ЪАЛА НАФСИКА!”.
“Эй Аллоҳ! Мен сенинг авфинг билан азобингдан паноҳ сўрайман. Сенинг ризоинг билан ғазабингдан паноҳ сўрайман. Сенинг ўзингдангина паноҳ сўрайман. Сен буюксан! Сенинг ўзинга сано айтганингдек мен сенга сано айта олмайман”.
Аллоҳ таоло барчамизни Бароат кечасидаги фазилатлардан баҳраманд қилсин!
Руҳиддин. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими