Ажрим — оилавий муносабатларнинг бузилиши бўлиб, у инсон ҳаётида турли қийинчиликларни келтириб чиқаради. Ажрим натижасида эр-хотин ўртасидаги ишонч ва ўзаро ҳурмат йўқолади, руҳий тушкунлик ва стресс кучаяди. Айрим ҳолларда инсон ўзини жамиятдан узоқлашгандай ҳис қилади.
Ажрим болалар тарбиясига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Ота-онанинг алоҳида яшаши боланинг руҳий ҳолатига, хулқига ва келажакдаги ҳаётий қарашларига таъсир қилиши мумкин. Шу билан бирга, ажримдан кейин иқтисодий қийинчиликлар юзага келиб, оила аъзоларининг турмуш даражаси пасайиши эҳтимоли мавжуд.
Шунинг учун ажримга шошилмасдан, оилавий муаммоларни мулоқот ва ўзаро тушуниш орқали ҳал қилиш муҳим. Агар ажрим муқаррар бўлса, унинг салбий оқибатларини камайтиришга ҳаракат қилиш лозим.
Насиба Ботирова
Қашқадарё вилоят бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари