1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бирлик бор жойда барака, тараққиёт ва ишонч бўлади

3-02-2026, 09:30 205 Ўқиш режими + -
Инсон ҳаётида энг улуғ неъматлардан бири — тинчлик ва бирликдир. Бирлик бор жойда барака, тараққиёт ва ишонч бўлади. Аммо шу бирликка раҳна солувчи энг хавфли иллатлардан бири — тафриқадир.
Бугунги кунда тафриқа фақатгина ҳаётда эмас, балки ижтимоий тармоқлар орқали ҳам кенг тарқалаётганини кўриб турибмиз. Айрим асоссиз хабарлар, ёлғон маълумотлар ва кескин фикрлар одамларни ўзаро қарши қўйиб, адоват ва ишончсизликни кучайтираяпти. Одамлар бир-бирини тўлиқ англамасдан, шошма-шошар хулоса чиқаришга одатланиб қолмоқда.
Тафриқа одамларни бир мақсад атрофида бирлаштириш ўрнига, гуруҳларга бўлади. Бу эса жамиятда келишмовчилик, нафрат ва низоларга сабаб бўлади. Ижтимоий тармоқлардаги ҳар бир сўз, ҳар бир изоҳ ҳам кимнингдир қалбига таъсир қилиши мумкинлигини унутмаслигимиз керак.
Шунингдек, тафриқа инсоннинг маънавий оламига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Бағрикенглик, сабр-тоқат ва кечиримлилик каби фазилатлар сусайиб, ўрнига таассуб ва муросасизлик кучаяди. Айниқса, ёшлар бундай таъсирларга тез берилмаслиги, ҳар қандай ахборотга онгли ва масъулият билан ёндашиши лозим.
Биз ҳар бир сўзимиз, ҳар бир муносабатимиз билан бирликка хизмат қилишимиз керак. Турли фикрлар бўлиши табиий, аммо улар адоватга эмас, ўзаро тушунишга олиб бориши шарт. Ижтимоий тармоқларда ҳам, ҳаётда ҳам тафриқага эмас, ҳамжиҳатликка чорлайлик.
Жамият келажаги бизнинг қўлимизда. Агар биз бирдам бўлсак, ҳеч қандай тафриқа бизни енголмайди. Келинг, бирликни асрайлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлайлик ва тафриқага бўлинмайлик!

Алимардон КАРОМАТОВ, 
Китоб туман “Шайхон” жоме масжиди имом-ноиби