Бугун муборак жумъа куни. Бугунги куннинг файзи-путури ўзгача. Бугунги кунда Пайғамбаримиз (с.а.в.)га салом ва салавот айтишни кўпайтирсак, кўп яхшиликларга сазавор бўламиз. Салавот айтишни кўпайтирсак, қиёмат куни Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг гувоҳликлари ва шафоатларини қўлга киритган бўламизга. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
Бугунги кунда салом ва салавотларни кўпайтирайлик ва Аллоҳ таоло барчамизни Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг шафоатларига етишга муваффақ
қилсин!
РуҳиддинАкбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими