1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Овсинлар

10-02-2026, 17:41 97 Ўқиш режими + -
Ораларида тез- тез уриш- жанжал бўлиб турадиган овсинларни тинчитиш учун участка нозири, фаол аёллар, оқила аёллар ҳаракати аъзолари биргаликда кириб борганимиз хонадонни таърифлашга кўз ҳам, тил ҳам ожиз. Бири икки ёшлар чамаси, бириси тўрт- беш ёшли болакайлар ивирсиқ ҳовличада ўйнаб юришибди. Катта ўрик остига тўкилиб ётган мевалар чирий бошлаган, синган шох-шаббалар, барглар, товуқ ахлатлари анчадан буён каталакдай ҳовлича супурилмаганидан далолат бериб турибди. Ёш болалар тувагининг қопқоғи очиқ, пашшалар базм қилаяпти. Иккинчи қаватдан пастга улоқтирилган аёллар лозими бундан- да " гўзал" манзара кашф этган.
Бу гаплар бировни ёмонотлиқ қилиш учун тўқилган ёлғонлар эмас, қандай бўлса шундайлигича баён этилаётган ҳақиқат.
Кўзларимизни яширишга имкон йўқ.Участка нозирининг олдида ерга кириб кетаёздик. шу аснода сочлари калта кесилган, тиззага етмас кўйлак кийган ёшгина аёл уйдан чиқиб  келди.
 - келин, ҳовлини супуриб қўйсангиз бўлмасмиди, нима вақтингиз йўқми,- чақиб олгим   келди.
 -ҳааа, давлениям чиқиб, бошим оғриб ётувдим. Кеча супурувдим, исқирт товуқлар сочиб ташлабди- да- ўзича изоҳ берди жувон.
  Ҳа майли  ўзи нега " 102" қилгандингиз?- савол бердик.
    - ўлсам ўлиб бўлдим рўпарамда бойўғлидек бўлиб турганлар дастидан. Қўйган нарсам қўйган жойимда турмайди. Кострюлимни, челагимни ўғирлаб кетишибди.Подвалга қўйгандим шу милицаларга хабар бериб, попугини пасайтириб қўймоқчийдим- жаврай бошлади кўзларини олайтириб жувон. Атрофдагиларда ажабланиш, нафрат сезилиб турарди.
Маълум бўлишича унинг челагини ҳовлига сув сепиш учун катта овсиннинг болалари олган экан. Арзимас нарса учун ёқалашишга тайёр аёллар ўртасида заррача ҳурмат, ҳеч бўлмаганда қўшничилик одоби қолмаганлигини, истиҳола қилмай, оғзидан кўча хотинлари каби шалоқ сўзлари чиқаётганига ҳайратланасиз. Бундайларга насиҳат кор қилармиди.
Бир парча ер учун, йўлакча учун, кекса бибининг пластик картаси учун бир- бирини олиб бориб, олиб келган бу овсинлардан маҳалла, ҳокимлик, участка нозири роса безор бўлишган. Қариб, оёқлари юролмай қолган бечора кампирнинг тақдири ўз қадрини билмайдиган, аёллигини эсдан чиқарган агрессив келинларга қолгани оқибати фожеа билан тугашини  ҳеч ким ўйламаганди. Алал- оқибатда қиш- қировли кунларда қаровсиз қолиб кетган бечора кампир бандаликни бажо келтириши, бир неча кун  бундан бирор инсофли одам хабар олмагани ҳаммани шок ҳолатига солди. Бир- бирини ғажишга тайёр келинлар лаънатга қолиб кетди.
Бу ўйлаб топилган гап эмас, ҳақиқат инсон деб аталмиш онгли мавжудот, қолаверса, оналар шунчалар худбин, бағритошлигидан ёқа ушлайсиз.

Марям Мамаюсупова,
 Косон тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари