1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ҳаловатни уч нарсадан изланг

13-02-2026, 11:17 76 Ўқиш режими + -
Инсон ҳаётда доимо ҳаловат истайди. Инсон учун баъзан ҳаловат эшиги очиқ бўлади. У ҳаловат эшигини топади ва ундан ҳузурланади, хурсанд бўлади. 
Инсон учун баъзан эса ҳаловат эшиги ёпиқ бўлади. У ҳарчанд қидирмасин ҳаловат эшигини тополмайди. Аслида, уни учун ҳаловат эшиги ёпиқдир.  
Инсондаги бу ҳолат ҳақида Ҳасан Басрий (р.а.) шундай дейдилар: “Эй одамлар, ҳаловатни уч нарсадан изланглар! Ҳаловатнинг бири Қуръон ўқишда, бирини намозда, бири эса Аллоҳни зикр қилишда бўлади. Агар уларда ҳаловат топсанглар хурсанд бўлинг ва бардавом бўлинглар!  Мабодо ҳаловат тополмасанглар билингларки, сиз учун ҳаловат эшиклари ёпилгандир”.
Аллоҳ таоло барчамизга ҳаловат эшикларини очилишини муяссар қилиб, икки дунё саодатига мушарраф қилсин!
 
Руҳиддин Акбаров,                                                                                                                 ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими