Муборак Рамазон ойининг кириб келаётгани муносабати билан Қашқадарё вилоятидаги барча масжидларда ободонлаштириш ва тозалик ишлари бўйича ҳашар ўтказилмоқда. Жумладан, шаҳар ва туманлардаги масжидлар ҳудудлари тозаланиб, атроф-муҳит ободонлаштирилмоқда. Ҳашар ишлари орқали масжидларимизни Рамазон ойига муносиб тайёрлаш, намозхонлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, поклик ва ободлик муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсад қилинган. Барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирамиз!