1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қабрлар зиёрати мустаҳаб

16-02-2026, 17:58 70 Ўқиш режими + -
Ўзларини Салафий деб атайдиган тоифалар “Аёлларга қабр зиёрати ҳаром” дейишади. Шу мавзудаги Ибн Бознинг фатвосида: “Аёлларнинг қабрларни зиёрат қилишларини ҳаром ва зиёрат қилувчи аёллар лаънатга гирифтордирлар", дейилади.  
Аҳли сунна валжамоа уламоларининг бу ҳақдаги фатволари эса ундан кескин фарқ қилади.  Уларнинг фатволарига кўра қабрлар зиёрати аёл-у, эркакка мустаҳабдир. 
Аҳли сунна вал-жамоатнинг фиқҳий манбаларидан бўлган “Нурул-изоҳ”да шундай дейилади:
 ﻓﺼﻞ ﻓﻲ ﺯﻳﺎﺭﺓ اﻟﻘﺒﻮﺭ ﻧﺪﺏ زﻳﺎﺭﺗﻬﺎ ﻟﻠﺮﺟﺎﻝ ﻭاﻟﻨﺴﺎء
Таржимаси:   Қабрлар зиёрати фасли. У (қабр)ни зиёрат қилиш эркак ва аёл учун мустаҳаб   
Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак ҳадисларида: 
"كنت ﻧﻬﻴﺘﻜﻢ ﻋﻦ ﺯﻳﺎﺭﺓ اﻟﻘﺒﻮﺭ ﻓﺰﻭﺭﻭﻫﺎ..." 
“Сизларни қабр зиёратидан қайтарган эдим, (энди) бас, у (қабр)ни зиёрат қилаверинглар...” дейилади.    
Уламоларимиз  ушбу ва бошқа ҳадислардаги қабр зиёратига рухсат умумий яъни   аёл-у, эркакка  бирдек мустаҳаб амал эканлигига далолат қилади, дейишади. 
Шу ўринда шуни ҳам айтиб ўтайликки,   “мустаҳаб амал” деганда “ қилса савоб, қилмаса гуноҳ эмас” маъноси тушунилади. 
Хулоса қиламизки, қабрларни зиёрат қилиш  аёл-эркакка мустаҳаб амал ҳисобланади. Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин! 
 
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими