1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қашқадарёда Рамазон ойида саховат ва эҳсон тадбирлари изчил давом этмоқда

20-02-2026, 20:49 316 Ўқиш режими + -
Қашқадарё вилоятида муборак Рамазон ойи муносабати билан хайрия ва саховат тадбирлари кенг қулоч ёймоқда. Жумладан, 20 февраль, Рамазон ойининг 2-санасида Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби Рахматилло домла Усмонов ҳамда шаҳар ва туман бош имом-хатиблари томонидан маҳаллаларда истиқомат қилувчи 17 нафар  эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб, уларнинг хонадонида ифторликлар ташкил этмоқдалар.
Ташрифлар давомида нуронийлар, боқувчисини йўқотган оилалар, имконияти чекланган фуқаролар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олинди. Улар учун дастурхонлар ёзилиб, ифторлик таомлари тайёрланди. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари, жами 31 миллион сўмлик моддий кўмак ва эҳсонлар тарқатилди.
Шунингдек, барча масжид имом-хатиблари ҳам шундай хайрли ташаббусларни қўллаб қувватлаб, бу хайрли ишларни фаол давом эттириб, маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан мунтазам хабар олиб, уларни қўллаб-қувватламоқдалар. Бу ишлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан илгари сурилаётган инсонпарварлик ва ҳамжиҳатлик тамойилларига ҳамоҳанг тарзда амалга оширилмоқда.
Эзгу амаллар давомий бўлса, жамиятда ўзаро меҳр-оқибат, ҳурмат ва бирдамлик янада мустаҳкамланади. Аллоҳ таоло қилинган хайрли ишларимизни даргоҳида қабул айласин.



ЎМИ нинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги
Матбуот хизмати