1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Инсон қадрини улуғлаш йўлидаги эзгу ишлар

23-02-2026, 13:17 246 Ўқиш режими + -
Рамазон ойи муносабати билан жойларда хайрли ва савобли тадбирлар давом этмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар томонидан хонадонларга ташриф буюрилиб, аҳоли ҳолидан хабар олинмоқда.
Ташрифлар давомида эҳтиёжманд оилаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва зарурий воситалардан иборат рамазон ҳадялари топширилиб, самимий суҳбатлар ўтказилмоқда. Хонадонларда юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги тилаб дуолар қилинмоқда.
Бундай хайрли ишлар Рамазон ойининг инсонпарварлик, меҳр-шафқат ва саховат каби фазилатларини яна бир бор намоён этмоқда. Динимиз таълимотларида тарғиб этилган эзгулик ва бағрикенглик тамойиллари амалда ўз ифодасини топмоқда.
Эътиборлиси, мазкур хайрли тадбирлар Рамазон ойи давомида изчил равишда давом эттирилмоқда. Бу каби эзгу ташаббуслар жамиятда ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилиб, инсон қадрини улуғлашга қаратилган хайрли ишлар сифатида аҳамият касб этмоқда.
Юртбошимиз таъкидлаганидек, “Инсон қадрини улуғлаш ва аҳоли розилигини таъминлаш — барча ислоҳотларимизнинг бош мақсадидир”. Ушбу ғоялар асосида амалга оширилаётган хайрли тадбирлар жамиятда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамламоқда.
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати.
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати.