Мана Рамазон ойи давом этмоқда. Фажр (тонг)дан то қуёш ботгунича рўза тутаяпмиз.
Мана шу кунларда кўплаб кишилар рўзадорларни уйларига чақириб, уларга ифторликлар қилиб беришмоқда.
Рамазон ойида рўзадорни ифторлик қилиб. оғзини очириш катта савоб ишлардан ҳисобланади. Имкони бор одам ўз шароитидан чиқиб ифторлик қилади. Бир дона хурмо, сув ёки сут билан рўзадорнинг оғзини очтирган киши кўп ажру-савобга эга бўлади.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Ким рўзадорга ифторлик қилиб берса, рўзадор савобича савобга эришади. Аммо унинг савобидан ҳеч нарса камаймайди” дедилар.
Ҳозирги даврда ифторликни муҳтож, камтаъминланган кишиларга, қўни-қўшниларга, қавму-қаришдошларга қилиб берилса, савоби катта бўлади.
Аллоҳ таоло тутаётган рўзаларимиз ва қилиб бераётган ифторларимиз улкан савоблар ато қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими