🌙 Жума учун ғусл қилиш.
🌙 Хушбўй нарсалар суртиш.
🌙 Чиройли кийимлар кийиш.
🌙 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🌙 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🌙 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🌙 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🌙 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🌙 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🌙 Жума куни бомдод намозида "Алим, Лаам мийм (сажда)" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🌙 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🌙 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.