Аллоҳ таоло барча пайғамбарларга дунё ва охират яхшиликларини ато қилган. Маълумки, Аллоҳ таоло Довуд (а.с.)га пайғамбарлик ва бир қанча яхшиликларни ато қилганлигини барчамиз биламиз.
Инсоннинг хулқида бир қанча хислатлар борки, уларнинг бўлиши инсон учун жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Шундай хислатлардан бири
пинҳон ва ошкоро ҳолда ҳам Аллоҳдан қўрқиш, борлик ва йўқликда ҳам ўртача бўлиш, ғазабланган пайтда ҳам, тинч ҳолатда ҳам адолатли бўлиш хислатидир.
Аллоҳ таоло мана шу учта яхши хислатни Довуд пайғамбарга берган эди.
Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) «Кимда уч хислат бўлса, унга Довуд ( а.с.)га берилган яхшилик ато этилибди: пинҳон ва ошкора пайтида ҳам бирдек Аллоҳдан қўрқиш камбағаллик вақтида ҳам ва бойлик вақтида ҳам ўртача бўлиш; ғазаб ва розилик вақтида адолатли бўлиш» дедилар. ( Ҳаким Термизий ривояти).
Аллоҳ таоло мана шу яхши хислатларни ҳар биримизда бўлишини муваффақ қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими