Қалбни нафрат ва адоватдан тозалаш
Инсоннинг ҳаётда тоза қалб, бошқаларга нисбатан нафрат ва гинасиз яшаши бу унинг учун энг мароқли ҳаётдир. Чунки ундай одам Аллоҳ таолонингфазли ва неъматини бошқаларда кўрса, Расулуллоҳнинг ушбу гапларини эслайди: «Эй Аллоҳ сенга ҳамдлар ва шукрлар бўлсинки, мендаги ва бошқа одамлардаги неъматлар ҳаммаси фақат Сен берган неъматлардандир!». Шунингдек инсонларни мусибат чекаётганини кўрса, ўша мусибатларни тезрок кетказишини Аллоҳ таолодан сўрайди.
Тоза қалбли ва бошқаларга нафрат ва гинаси бўлмаган инсон ҳаётдан ва Аллоҳдан рози бўлиб яшайди. Шунингдек унда хотиржамлик бўлади. Чунки қалбнинг нафрату-гиналарга тўлиши бу бедаво дарддир. Тешик идишдан сув оқиб чиқиб кетгани каби бундай бедаво қалбдан ҳам иймон чиқиб кетади. Ислом ҳар бир инсоннинг қалбини назорат қилади. Чунки қора қалб ҳар кандай яхши амални бузади ва унинг тиниқлигини булғайди. Аммо тоза қалб билан бўлган озгина амалга ҳам Аллоҳ барака беради ва ўша амал Аллоҳ таолонинг даргоҳига тез етиб боради.
Абдуллох бин Амрдан ривоят килинади: «Расулуллоҳдан: «Энг афзал инсон ким?, деб сўралганида, у Зот: “Қалби пок ва ростгўй одам”, деб жавоб бердилар”. Шунда саҳобалар: “Ростгўйни биламиз бироқ қалби пок ким?”, деб сўрашганида, Расулуллоҳ шундай жавоб берганлар: « У гуноҳ, тажовуз, алдаш ва ҳасаддан холи бўлган покиза, тақволи кишидир».
Шунинг учун мўмин-мусулмонлар бир-бирини севадиган, дўст тутадиган, ўзаро ёрдам кўрсатадиган туйғуларда бўлиши лозим. Буни Қуръони карим қуйидагича баён қилади:
Улардан кейин келганлар:”Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда иймон келтирганларга нафрат (пайдо) қилмагин. Роббимиз, албатта, Сен шафқатли меҳрибонсан ”, дерлар.
(Ҳашр: 10).
Хусумат жуда ёмон нарса. Агар у инсон қалбида пайдо бўлиб томир отса, иймонни қалбдан сиқиб ҳайдаб чиқариб юборади. Натижада фарз ибодатларнинг бажарилишида хосият бўлмайди ва нафс ҳам фойдалана олмайди.
Бир куни Расулуллоҳ алайхис салом: «Тунлари намоз ўқигаи, кундўзлари рўза тутган ва садақалар берган одамдан ҳам афзалроқким айтайми?”, деб қолдилар. Саҳобалар: “ҳа айтинг эй Расулуллоҳ”, дейишди. Шунда Расулуллоҳ: “Қалбни ислоҳ қилиш. Чунки мақсад ёмон бўлса у бамисоли қирувчидир”, деб тушунтирдилар.
Шайтон инсонни иғво қилиб ҳалокатга дучор қилишга ҳарислиги маълум. Шайтон оқил инсонни бутпараст қилиб юбора олмайди. Лекин инсонни Парвардигоридан йироқ қилиб юборишга қодир. Шайтон бу мақсадига одамларнинг қалбларига адоват учқунларини ташлаш билан муяссар бўлади. Расулуллоҳ бундай деганлар: «Шайтон араб жазираларидаги намозхонларни ўзига ибодат қилдиришга ожизлик қилади. Лекин улар орасидан ўт чиқаришга ожизлик қилмайди».
Бунга сабаб шуки, ёмонлик қалбдан жой олса ва қалбга «дарз» кетса одамларда қасоват ва душманлик пайдо бўлади. Оқибатда улар Аллоҳ боғланишига буюрган нарсаларни узадиган ва ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган кимсаларга айланадилар.
Изох,: Аллоҳ боғланишига буюрган нарсалар—ота- онага оқ бўлмасдан уларнинг ризолигини олиш, қариндош-уруглик ришталарини маҳкам тутиш ва бошқа мўмин-мусулмонлар билан меҳр-оқибатли бўлшидир.
Ер юзида бузғунчилик қилиб юриш эса одамлар орасида фитна-фасод қўзғаш, иймон эътиқод йўлларига тўсқинлик қилиш ва бошқа бузуқ ишлар билан машғул бўлишдир.
Ислом қўполликнинг катта душманликка айланиб кетмасиданоқ олдини олади. Инсонлар тушунчалари ва феъл атворларида бир-бирларидан катта фарқ қилишлари маьлум. Шунингдек улар ҳаётда қийинчилик ва тангликларга дуч келишлари мумкин. Шунинг учун Ислом мусулмонлардан фирқа-фирқага бўлиниб кетмасликга чақирган.
Мусулмонлар фирқа-фирқагабўлиниб кетмай, ўзаро дўстона яшашлари учун Ислом чақимчилик қилишни ҳаром қилган. Чунки чақимчилик килиш инсонларнинг ўзгаришига катта сабаб бўлади.
Расулуллоҳнинг ўзлари ҳам саҳобаларидан кайфиятини бузадиган ёмон гапларни айтиб келмасларини талаб қилиб шундай деганлар: «Сизлардан биронтангиз саҳобаларим ҳақида менга ёмон гап айтиб келмасин. Чунки мен сизларга қалбимда хотиржамлик ила рўбару бўлишни хоҳлайман».
Демак. олижаноб одам ахмоқ одамларга бошқалардан эшитиб қолган ёмон гапларни айтмасин! Чунки қанчадан- қанча ёмон гаплар айтилган жойида қолдирилса, у гап ўша заҳотиёқ тугайди. Акс ҳолда. тажрибасиз одамлар ёмон гапларни у ёқ бу ёққа ташиб, гапириб қўйганлари инсонлар орасида тўқнашув ва жанжалларга сабаб бўлган.
Расулуллох: «Ла ядхулул Жаннатанаммамун», деганлар. Бошқаривоятда: «Қаттот», деганлар. Яъни. «Чақимчи Жаннатга кирмайди».
Олимлар «Наммам» ва «Каттот», сўзларини қуйидагича ифода этганлар: «Наммам бу одамлар гапини бошқаларга етказувчидир, Қаттот эса, одамларгапини уларга билдирмай эшитиб олиб бошқаларга етказувчидир».
Ислом мусулмонларнинг бошқаларга нисбатангина-адоват қилишини ҳам ҳаром қилган.
Гина-адоват қилишнинг маънолари, мусулмон бошқалар хақида ёмон фикрда бўлиб. уларнинг айбини очиши ва улар хақида ёмон гапларни таркатишидир.
“Мусулмоннинг ахлоқи”китобидан.
Қарши шаҳар бош имом-хатиби А.Бойкобилов.