1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Рамазон ҳайити

19-03-2026, 09:55 150 Ўқиш режими + -
   Муборак Рамазон ойи ўз поёнига етиб бормоқда. Биз мусулмонлар Рамазон ойи келишидан қанчалик хурсанд бўлсак, унинг тугашидан шунчалик хафа бўламиз. Чунки биз учун Рамазон ойи айтсак, адоғи тугамайдиган яхшиликлар ойидир. Рамазон ойи рўзасини тутиб, Аллоҳ таолонинг фарзини бўйнимиздан соқит қилганлигимиз учун Рамазон ҳайитини байрам қиламиз. Бир-биримизни ҳайит билан табриклаб, ҳайит нашидасини ўзгаларга ҳам соғинамиз.  
Маълумки, пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом "Ҳилолга қараб рўза тутинглар, ҳилолга қараб очинглар (ҳайит қилинглар)" деганлар. Уламолар ой кириши ва чиқишида янги туғилажак ҳилолга қараб иш тутиш вожиблигига умумий суратда ижмо қилганлар. Шундан сўнг кўпчилик уламолар ҳилолни кўришни кўз билан кўриш (хоҳ одам ўз кўзи билан, хоҳ ҳозирги замондаги тараққиёт сабабли замонавий кўриш ускуналари ёрдамида) эканини баён қилиб кетганлар. (Бу борада баъзи уламолар ойнинг астрономик йўли ва юриши орқали унинг қачон чиқишига қараб аниқласа бўлади, шунинг учун шунга қараб рўза тутса ва очса бўлади, деган фикрни ҳам билдиришган, лекин бу қавл заиф қавлдир). 
Бу йилги Рамазон ҳайити 20 март кунига тўғри келаяпти. 
Аллоҳ таоло барчамизга Рамазон ҳайитини муборак қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими