1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Закотда нажот бор

19-03-2026, 10:00 166 Ўқиш режими + -
       Закот –Исломнинг беш фарз арконларидан биридир. Унинг фарз эканлиги қуръон ва ҳадислар орқали собит бўлган. Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да шундай марҳамат қилади:“(Эй мўминлар), намозни тўкис адо этинглар, закотни  беринглар ва пайғамбарга итоат қилинглар. Шояд, раҳм қилинсангиз” ( Нур сураси, 56-оят).  Ушбу оятнинг тафсирида: “Закот Қуръон оятлари ва Пайғамбаримиз (с.а.в.) суннатлари билан фарз бўлган мусулмонлар барча асрлар ва ўлкаларда закотнинг фарзлигига ижмоъ қилишган, яъни бир овоздан “закот фарз” деб айтишган. Закот масаласи фақат Аллоҳ таолонинг ягона Ўзига хос ишдир.  Ким Аллоҳнинг таълимоти билан иш кўрса, ниятига етади. Аллоҳ таоло Ўзининг охирги дини-Исломда иқтисодий муаммоларни ҳал қилишнинг йўлларидан бири закот асосида бўлиши кераклигини кўрсатиб қўйган. Бугунги кун тили билан айтганимизда, закот иқтисодни ҳал қилиишдаги бир омил қилиб олинса, сўнгра унга бошқа исломий-иқтисодий омиллар қўшилса, иқтисодий масалда ўз ечимини осонгина топган бўлади”
Закот беришда нажот бор.  Закот берган кишининг моли покланади, кўпаяди аммо ҳеч ҳам камаймайди. Бу ҳақда Пайғамбар (с.а.в.): “Уч муҳим нарса ҳақида сўзлаяпман, уни хотирангизда сақланглар: 
  1. Садақа(закот) берган билан молу –дунё камайиб қолмас;
  2. Бир банда зулм кўрган бўлса ва сабр қилса, Аллоҳ унинг иззат ва ҳурматини зиёда қилади;
  3. Бирор банда тиланчилик эшигини очса, унга Аллоҳ камбағаллик эшигини очиб юборади” (Имом Термизий ривояти) дедилар.
Айниқса, ҳозирги муборак Рамазон ойларида закот бериш хайрли ишлардандир.  Маълумки, моли нисобга етган ҳар бир киши бир йилда бир марта закот беради. Ўзбекистон мусулмонлар идораси Фатво ҳайъати 2026 йилги фитр-садақа, фидя ва закот нисоби бўйича қуйидагиларни маълум қилди: “Закот нисоби. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 100 000 000  (юз  миллион) сўм деб белгилади. Шунга кўра, камида 85 грамм тилла ёки 100 000 000  (юз  миллион) сўм пул маблағи ёки ушбу қийматдаги тижорат моли бўлган киши, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида камбағалларга бериши фарздир.                                                                                                                Фитр садақаси миқдори.  Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:                                                                                                                               ≈ 2 кг буғдой ёки унинг қиймати – 10 000 (ўн минг) сўм; ≈ 2 кг буғдой уни ёки унинг қиймати – 12 000 (ўн икки минг) сўм; ≈ 4 кг арпа ёки унинг қиймати – 20 000 (йигирма минг) сўм; ≈ 2 кг майиз ёки унинг қиймати – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм; ≈ 4 кг хурмо ёки унинг қиймати – 200 000 (икки юз минг) сўм деб белгиланди. Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу беш маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки  унинг қийматини фитр садақаси ниятида камбағалга берса кифоя қилади. Фитр садақасини Рамазон ойи давомида ҳайит намози ўқилгунга қадар бериш керак бўлади.                                                    Фидя миқдори. Бир кунлик фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу беш маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида беради”.      
Ушбу муборак Рамазон ойида бераётган закот, фитр садақа, фидяларимизни Аллоҳ таоло ижобат айлаб, ажру-савоблар ато қилсин!
            Муҳаммади Қораев,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилоят вакили ўринбосари