1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Табаррук ва муаззам зиёратгоҳ

19-03-2026, 14:48 415 Ўқиш режими + -
Ойларнинг султони бўлган Рамазон ойи тугаб, эртага Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасидамиз. Мана шундай кунларда Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиеёв бошчиликларида Самарқанд вилояти  Пойариқ туманида муҳаддислар имоми Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 
Маросимда Юрт бошимиз сўзларининг аввалида халқимизни муборак Рамазон ҳайити билан табриклаб: “Аминманки, бу муаззам зиёратгоҳ халқимиз билан бир қаторда миллионлаб хорижий туристлар ташриф буюрадиган табаррук масканга айланади” дедилар.
Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида янга мақбара, ўн минг кишига мўлжалланган масжид, музей ва маъмурий бино барпо этилди. У ерда қад кўтарган   баландлиги 75 метрдан иборат бўлган тўртта минора мажмуанинг чиройига яна чирой қўшди. Зиёратгоҳда йигирмадан ортиқ меҳмонхона, ўнга яқин ресторан,  1800та автомилга мўлжалланган автотураржой ва бошқа хизмат турлари яратилди. 
Маълумотларга қараганда, илгари 12 минг зиёратчини қабул қилган бу зиёратгоҳ бугунги кунда янгиланган зиёратгоҳ 65 минггача зиёратчини қабул қилаолади.
Бу зиёратгоҳ халқимизнинг буюк муҳаддис бобомиз Исмоил Бухорий ҳазратларига бўлган ҳурматини англатиши билан бир қаторда  у халқимизнинг нақадар бунёдкорлик ишларга қодирлигига дололат қилади.  
Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини кўрган ҳар бир киши унинг  
табаррук ва муаззам зиёратгоҳга айланганлигига амин бўлади.
 
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакилиги ходими