1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Рамазондан олинган сабоқлар

24-03-2026, 10:08 91 Ўқиш режими + -
Мана ойларнинг султони бўлган Рамазон ойи тугаб, янги ой бошланди. Биз бир ой Рамазон ойида ундан яхшилик сабоқларини олдик. Рамазон рўзаси нафсларимизга тарбия бериш, сабр тоқатли бўлиш, вақтимизни режалаштириш, мақсад сари чидам ва собит қадамлик билан қадам ташлаш каби фазилатларни шакллантириш учун хизмат қилади. Бир ой давомида  ўзида   яхши хулқларни шакллантирган инсон қолган ойлар давомида ҳар хил имтиҳон, синов, тўсиқлардан  осонлик билан ўтиш бахтига сазавор бўлади. 
Рамазон ойида   олинган сабоқларни давом эттирган ҳолда сабр тоқатли бўлайлик, хайрли ишларда бардавом бўлайлик.  
Инсонлар ўртасида Рамазон ойида шаклланган яхшиликлар қолган ойларда давом этса, халқимиз орасида меҳр-оқибатлилик, ҳар хил кунларда инсонларнинг бир-бирлари билан ҳамдард бўлишликлари, яхшиликда ҳамкорлик қилишлари каби инсоний фазилатлар бардавом этади. Бу эса юртимиз хотиржамлик, тинчлик бахш этадиган омиллардан ҳисобланади. Рамазон ойида қилинган хайрли ишларимиз бошқа ойларда ҳам бардавом бўлсин. Чунки. Аллоҳ таоло инсонларни аслида яхши ишларни амалга ошириш учун яратгандир.
 
Муҳаммади Қораев,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили ўринбосари