Кўп ҳолларда Оилавий ажримларга ёшларнинг бир-бири тушунмаслиги, қудаларнинг ўзаро келишмаслиги сабаб бўлади.
Аслида бир-биримиз билан ихтилофга бормасдан. Ёшларга тўғри насиҳат қилиб, уларни иноқликка чақиришимиз керак.
Пайғамбаримиз (с.а. в) “Ихтилоф қилманглар, яна қалбларингиз ихтилофга тушиб қолмасин” деганлар. (Имом Муслим ривояти)
Келин ва куёвлар, қуда-андалар орасидаги зиддиятлар бартараф қилиш, уларнинг қалбларини бир-бирларига меҳрли, муҳаббатли бўлиши оилаларнинг бардавом бўлишида жуда муҳим.
Инсон бор хато қилади. оилада бирор хато-камчилик ўтган бўлса, кечиримли бўлиш фазилат ҳисобланади.
Бу ҳақда ҳам пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар:“Бану Одамнинг барчаси кўп хато қилувчидир. Кўп хато қилувчиларнинг яхшиси кўп тавба қилувчилардир”. (Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти)
Хулоса қилиб айтамизки, ҳаммамиз ҳамкор бўлиб, хатоларимизни тўғрилашимиз, бир-биримизни кечириб, оилавий ажримларни олдини олишга ҳаракат қилишимиз лозим. Юртимизда бирорта ҳам оилавий ажримлар бўлмаслигига эришишга интилайлик!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими