1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бузуқ ақида

2-04-2026, 12:26 149 Ўқиш режими + -
   Маълумки, Ислом дини фирқаларга бўлинишни қоралайди. Мусулмонлар орасида тафриқа солиш эса катта жиноятдир. Ҳоўзирги кундаги барча адашган фирқаларнинг юзага килиши уларнинг ақидасининг бузуқлигидандир.  Ақида бузуқми, демак, у адашишга олиб боради. 
 Ақидаси нотўғри тоифалар одатда бирор нарсага ақида қилиши учун унинг моҳиятини аъло даражада билиши керак. Акс ҳолда, ақида борасида чалкашлик ва хатоликлар келиб чиқиши табиий. Бунинг учун маърифат зарур. У онгимизда мустаҳкам қарор топсагина, эътиқодимиз мусаффо бўлади. Демак, ақида илмга асосланган бўлиши лозим. Аслини олганда, барча нарсанинг туб мағзини англашда илму маърифатга муҳтожлигимиз кундан-кун сезилиб туради.
Ҳакимлардан бири бундай деган экан: “Бандалар Аллоҳ таоло буюрган ишларни адо қилишларида шайтоннинг икки ҳамласига учрашлари бордир: биринчиси, банданинг амалда ғулувга кетиши бўлса, иккинчиси, амалда нуқсонга йўл қўйишдир. Шайтон буларнинг қайси бири ғолиб бўлишига асло парво қилмайди”.
Демак дунёда бахтли ҳаёт кечириб охиратда жаннатга киришни  хоҳлаган инсон албатта соғлом ақидани ўрганиши ва унинг тақозосига кўра яшаши лозимдир.
 
Муҳаммади Қораев,
 ЎМИнинг қашқадарё вилоятидаги вакили ўринбосари