Бугунги кунларни ғанимат билиб, имкони борича дарахт кўчати экишга ҳаракат қилайлик. Албатта, дарахт кўчати эксак садақаи жория қилган бўламиз. Садақаи жориядан эса инсонга то қиёматгача савоб етиб боради. Бу ҳақда ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Агар бирор банда бирон кўчат экадиган бўлса, ундан инсон, ҳайвон ёки қуш еса, бу ўша бандага қиёмат кунигача садақаи жория бўлади”, дейилган (Муслим ривояти).
Шу туфайли бугунги кунларини ғанимат билиб, имкони борича кўчат экишга аҳамият берайлик. Албатта, дарахт кўчати экишда катта савоб бор. Бу ҳақда жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар: “Агар бир банда кўчат ўтказса ёки экин экса, ундан қушми, инсонми ёки ҳайвонми еса, бунинг учун унга садақа (қилганлик савоби) бўлади” (Муслим ривояти).
Келинг, юртимизда давом этаётган дарахт кўчати экиш ишларида фаол иштирок этайлик!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими