1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Маърифатли авлод — порлоқ келажак пойдевори

2-06-2026, 17:45 176 Ўқиш режими + -
Инсоният тараққиётининг асосий таянчи — бу маърифатдир. Азалдан донишмандлар илм ва билимни энг катта бойлик деб билганлар. Жумладан, буюк мутафаккир Абу Наср Форобий инсон камолотга фақат илм ва тарбия орқали етишишини таъкидлаган.
Маърифат — бу фақат китоб ўқиш ёки маълумотга эга бўлиш эмас. У инсоннинг онгли, тафаккурли ва ҳаётий қарорларни тўғри қабул қила олиш қобилиятидир. Маърифатли инсон яхшини ёмондан, ҳақиқатни ёлғондан ажрата олади. У ўз ҳаётида ҳам, жамиятда ҳам тўғри йўлни танлашга ҳаракат қилади.
Бугунги ахборот асрида турли ғоялар, қарашлар ва таъсирлар инсонни чалғитиши мумкин. Агар киши билимсиз ва таҳлил қилиш қобилиятисиз бўлса, у ёлғон ахборот ёки нотўғри ғоялар таъсирига тушиб қолиши эҳтимоли юқори. Аммо маърифатли инсон ҳар бир маълумотни таҳлил қилади, манбани текширади ва хулосани ақл билан чиқаради. Шунинг учун ҳам у адашмайди.
Буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ҳам илмни инсонни юксакликка олиб чиқувчи нур деб таърифлаган. Унинг асарларида комил инсон образи айнан маърифат ва ахлоқ билан боғлиқ ҳолда талқин этилади. Чунки маърифат ахлоқ билан уйғун бўлгандагина инсонни ҳақиқий камолотга етаклайди.
Маърифатли киши жамият тараққиётига ҳам катта ҳисса қўшади. Чунки у фақат ўз манфаатини эмас, балки умумий фаровонликни ўйлайди. Илмли ва онгли инсонлар кўп бўлган жамиятда адолат, тараққиёт ва тинчлик барқарор бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, маърифат инсон учун энг ишончли йўлбошчидир. У кишини турли адашишлардан, нотўғри қарорлардан ва маънавий таназзулдан асрайди. Шу боис ҳар бир инсон илм олишга, ўз устида ишлашга ва маънавий камолот сари интилишга ҳаракат қилиши зарур. Зеро, маърифатли киши ҳеч қачон адашмайди.

Алимардон КАРОМАТОВ