1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бирлик ва огоҳлик — жамият таянчи

6-06-2026, 09:01 130 Ўқиш режими + -

Бирлашган эл ҳар қандай жамиятнинг энг катта бойлиги ҳисобланади. Халқ ўзаро аҳил, ҳамжиҳат ва бир мақсад йўлида ҳаракат қилса, мамлакат тараққий этади, тинчлик ва барқарорлик мустаҳкамланади.

Бугунги кунда ёт ғоя ва оқимлар айрим инсонларни, айниқса ёшларни ўз таъсирига тортишга уриниши мумкин. Шунинг учун ҳар бир фуқаро бундай таъсирлардан огоҳ бўлиши, миллий ва маънавий қадриятларга содиқ қолиши муҳимдир. Илм-маърифатли, онгли ва ҳушёр жамият ёт оқимларнинг салбий таъсирига берилмайди.

Бирлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик жамиятни ҳар қандай хавф-хатардан асрайди. Шу боис ҳар биримиз тинчликни қадрлаб, халқимиз бирлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшишимиз зарур.

Хулоса қилиб айтганда, бирлашган эл — кучли элдир. Бирлик ва огоҳлик жамият тараққиёти ҳамда фаровон келажакнинг муҳим асосларидир.

Азамат Усмонов