1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ёт ғоялардан огоҳлик – давр талаби

9-06-2026, 09:06 77 Ўқиш режими + -
Бугунги глобаллашув даврида турли ёт ғоялар ва зарарли қарашлар инсонлар онгига таъсир кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Айниқса, ёшлар бундай ғояларга нисбатан ҳушёр ва огоҳ бўлишлари зарур.
Ислом таълимотида ҳам инсоннинг тўғри йўлдан адашмаслигига катта аҳамият берилган. Муҳаммад (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар: «Кишининг дўсти ким бўлса, унинг дини ҳам ўшаникидек бўлади. Бас, ҳар бирингиз ким билан дўстлашаётганига назар солсин». Бу ҳадис инсоннинг муҳити ва атрофидаги кишилар унинг фикри ва хулқига катта таъсир кўрсатишини англатади.
Ёт ғоялар инсонни миллий қадриятлардан, маънавий меросдан ва соғлом турмуш тарзидан узоқлаштириши мумкин. Шунинг учун ҳар бир инсон мустақил фикрлашга, билим олишга ва ишончли манбалардан фойдаланишга аҳамият бериши лозим.
Хулоса қилиб айтганда, ёт ғоялардан огоҳлик жамият тинчлиги ва тараққиётини таъминлашнинг муҳим омилларидан биридир. Илм-маърифат, яхши муҳит ва соғлом эътиқод инсонни турли адашишлардан асрайди.

Алимардон Кароматов