1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ёшларни сохта ғоялардан асрайлик

1-06-2026, 16:41 77 Ўқиш режими + -
Ёшларни турли хил оқимлардан асраш муҳим ишлардан ҳисобланади. Буни учун эса уларга зарарли оқимлар ҳақида маълумот бериб бориш лозим.
Шундай оқимлардан бири “Сохта салафий”лардир. 
Диний истилоҳда “Салаф” сўзи муайян бир давр билан боғлиқ маънони англатади. Бу борада Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламўзларини муборак ҳадисларида шундай деганлар: “Энг яхши давр менинг даврим, сўнг улардан кейин келганлар, сўнг улардан кейин келганларнинг давридир. Сўнгра шундай инсонлар келадики, уларнинг гувоҳликлари қасамларидан, қасамлари эса гувоҳликларидан ўзиб кетади. (Имом Бухорий ривояти).
 
            Сўнгги йилларда “Салафи солиҳларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб олган, мутаассиб кўринишдаги “Сохта салафийлар” барча ақидавий ва фиқҳий масалаларни ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда ҳаётга тадбиқ этишни тарғиб қилсалар-да, аслида уларнинг қарашлари, асосан, ХVIII  асрнинг ўрталарида яшаб ўтган наждлик Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг мутаассибона ғоялари ва қарашлари устига қурилгандир. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг қарашлари эса Ислом динида биринчи бўлинишга сабаб бўлган хаворижлар ақидаси билан йўғрилган.
            Бу оқим аъзолари диний масалалар ечимини топишда оят ёки ҳадисни узуқ-юлуқ ҳолда келтириб, унга зоҳиран ёндашиб, гўё муаммога жавоб топгандек бўлади. Уларнинг бу услуби осон ва тўғридек туюлади. Шу йўл билан улар ўз тарафдорлари сонини кўпайтиришга уринадилар.
            Бизнинг энг асосий вазифамиз ёшларимизни “Сохта салафийлар” нинг сохта даъволаридан асрашимиз ва бунинг учун уларга илмий раддиялар бермоқлигимиз лозимдир.
 
Анвар Ганжиев
Ғузор тумани бош имоми