1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Исломнинг Марказий Осиёга кириб келиши

29-06-2026, 16:55 239 Ўқиш режими + -
Ислом динининг марказий Осиёга кириб келиши ҳижрий 706 йилларга тўғри келади. Бу ҳақда “Ислом тарихи2 китобида: “Мовароуннаҳр (марказий Осиё) деб номланган бу диёрларни ҳижрий 84-96 ( милодий 703-7140 йиллар мобайнида Қутайба ибн Муслим Боҳилий фатҳ қилган[1]”.

                        Халифа Валид ибн Абдумалик даврида ҳар бий саркарда бўлган Қутайба ибн Муслим Боҳилий Мовароуннаҳр (Марказий Осиё)да ниҳоятда машҳур бўлди. 

                 Бу ҳақда: “ Мовароуннаҳда Қутайба ибн Муслим Боҳилий ниҳоятда машҳур бўлди. У ҳижрий 87 (милодий 706) йилда Пойкент шаҳрини фатҳ қилди. Ҳижрий 89 (милодий 709) йилда Сўғд юртлари-Насаф ва Кешда фатҳ ишларини олиб борди. Ҳижрий 91 (милодий 710) йилда Бухорони, сўнгра Толиқон, Фарёб ва Балхни фатҳ этди. Ҳижрий 93 (милодий 712) йилда Самарқандни, ҳижрий 94 (милодий 713) йилларда Шош ва фарғона шаҳарларини эгаллаб, Қўқонгача етиб борди[2]” дейилади.

Ислом дини марказий Осиёга кириб келиши у ерда яшаётган халқлар учун дунёвий ва ухровий манфаатларни юзага чиқарди. 

 

Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими  
[1] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. ислом тарихи. тошкент. 2018. “Ҳилол-Нашр”нашриёти. 2-китоб. 508-бет.  
[2] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. ислом тарихи. тошкент. 2018. “Ҳилол-Нашр”нашриёти. 2-китоб. 54-бет.