1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мутаассиб бўлманг

6-07-2026, 10:30 110 Ўқиш режими + -
Ислом дини мутаассибликка хайрихоҳлик билдирмайди, аксинча, ақлан ўйлашга теран фикрлашга, бошқаларга муросали бўлишга ундайди.  Маълумки, мутаассиблик арабча сўз бўлиб, луғавий маъноси ўз эътиқоди тўғрилигига ўта қаттиқ ишонишни англатиб, бошқа диний эътиқодларга муросасиз бўлишни билдиради. 
Ижтимоий тармоқларда ёшларни тўғри йўлдан чалғитиш мақсадида айрим кишилар турли хил мутаасибликка чақирувчи хабарларни ташлашади.  Бу хабарлар ёшларни чалғитади. Шу сабабли ёшлар   бундай хабарлардан ўзларини четда тутмоқлари лозим.
 
Қурьони Каримда: «Эй мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун у хабарни аниқлаб, текшириб кўрингиз». (Ҳужурот, 6) – дейилади. Ушбу оятнинг тафсирида уламолар бу каби вазиятда ўша маълумотнинг ҳақиқат экани маълум бўлмагунча кутиш лозимлиги, уни шошиб қабул қилиш мумкин эмаслигини айтадилар.
                    Динимизни қонун-қоидасига кўра инсон ҳам ички оламни ва ташқи кўринишини тартибга солмоқликка буюрилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Огоҳ бўлингки! Албатта жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур, қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур. Огоҳ бўлингким! Ушбу нарса қалбдир».Кишининг ташқи олами эса, унинг кийими ва ташқи кўришининг озода тартибли эканида кўринади. Динимиз мана шу икки жиҳатни тартибга солишга буюради. 
Руҳиддин Акбаров
 
Қарши туиани «Акбар халифа эшон ибн Мухтор» масжиди имом хатиби