Бугунги кунда жамият тараққиёти маънавий муҳит ва келажак авлод камолати ҳақида гап кетганда энг аввало оила иниститутига эътибор қаратилади. Оила эса ўз навбатида онанинг меҳри тарбияси ва дунё қараши билан мустаҳкамланади.
Айниқса қиз бола тарбиясида онанинг ўрни беқиёс бўлиб бу масала нафақат бир оиланинг балки бутун жамиятнинг келажагини белгилайди. Кузатишлар шуни кўрсатадики қиз бола энг аввало онасига қараб улгаяди, у онасининг юриш - туриши гап - сўзи одамлар билан муомаласи ҳаётга муносабатини кўзатади ва шу орқали ўзини мослаштиради. Шу маънода она қиз фарзанди учун тирик намуна ҳаётий қўлланма вазифасини бажаради. Агар онада сабр, мулойимлилик, масъулият ва маърифат устувор бўлса қиз болага ҳам ўтади. Шу билан бирга миллий қадриятлар ва одоб - аҳлоқ ҳам кўп жиҳатдан она тарбиси орқали шакилланади.
Катталарга хурмат кичикларга меҳр, иффат ва ҳаё каби тушунчалар китоб ёки дарс орқали эмас балки кундалик ҳаётида оила муҳитида ўзлаштирилади. Бугунги глобаллашув шароитида турли маъданиятлар таъсири кучайиб бораётган бир пайтда айнан онанинг тарбияси қиз боланинг ўзлигини сақлаб қолишда ҳал қилувчи омилга айланмоқда. Бироқ, замонавий ҳаёт тарзи оналар олдига янги талабларни қўймоқда. Иш билан бандлик ахборот оқимининг ортишини ижтимоий тармоқлар таъсири буларнинг барчаси қиз бола тарбиясига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Айрим ҳолларда ота - онанинг вақти етишмаслиги фарзанд билан мулоқатининг сусайишига олиб келади. Бу эса қиз боланинг ташқи таъсирларга кўпрок, берилувчан бўлиб қолишига сабаб бўлиши мумкин.
Мутахасислар бу борада энг муҳим омил сифатида она ва қиз ўртасидаги ишончли муносабатни такидлашади. Агар қиз фарзанд ўз дардини, саволларини ва фикрларини онасига эркин айта олса, бу уни ҳар хил ёт ғоялар таъсирига тушуб қолишидан асрайди. Шунинг учун она нафақат тарбиячи балки маслахатчи ва яқин дўст бўла олиши зарур. Қизларни ҳаётга тайёрлаш ҳам оналарни асосий вазифаларидан биридир.
Мехнатсеварлик маъсулият, мустақиллик каби фазилатлар оилада шакилланади. Оддий қарор қабул қилиш, вақтни қадирлаш каби кўникмалар қизларнинг келажакдаги ҳаётида муҳим аҳамият касб этади.
Хулоса қилиб айтганда қизлар тарбиясида онанинг роли беқиёс ва ўта масулиятли, она қандай бўлса жамият ҳам шундай бўлади, чунки бугунги кунда тарбияланаётган қизлар эртанги оналар, эртанги жамиятнинг пойдеворидир. Шу боис онанинг ҳар бир ҳаракати, ҳар - бир сўзи ва ёндашуви келажакка қўйилган сармоя сифатида қаралиши лозим.
Қарши туман Чаман МФЙ отинойиси Тошева Мелихол