1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Хотиржамлик катта бойлик

15-07-2026, 09:45 103 Ўқиш режими + -
Дарҳақиқат, инсон учун хотиржамлик муҳим нарсадир. Руҳий ва нафсий хотиржамлик инсонларни доимо маънавий тўғри ҳаётга, абадий охират диёрига, ҳеч қачон ўлмайдиган Аллоҳ таолонинг ҳузурига чорлашга сабаб бўлиши мумкин. 
 Кишида хотиржамлик бўлса ҳақиқий бойлик молу дунёнинг кўплигида эмаслигини, бу нарса инсоннинг ички олами билан боғлиқ нарса эканлигини англайди. Ҳадиси шариф ҳам буни исботлайди: “Бойлик дегани нарсаларнинг кўплигида эмас, балки, нафснинг тўқлигидадир”. 
Инсон нафсий хотиржамлик туфайли кўп яхшиликларни қўлга киритади.  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: “Жаброилнинг менга билдиришича, бирор жон ўз ризқини тўлиғича олмагунча ўлмайди. Шундай экан, Аллоҳга тақво қилинглар ва ризқ талабида чиройли йўлни танланглар”.
Аллоҳ таоло барчамизга дунё ва охиратда хотиржамлик ато қилсин!
Руҳиддин Акбаров, 
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими