Гиёҳвандлик бугунги кунда инсоният соғлигига хавф солмоқда. Айниқса, бугунги кунда гиёҳвандликнинг янгича кўриниши бу психотроп дориларни истеъмол қилиш айрим ёшлар ўртасида учрамоқда. Мазкур дори воситаларининг гиёҳванд моддалардек ўзига ўргатиб қўйиш хусусияти бор.
Ислом дини инсонни ўз ихтиёри билан ўзини соғлигини йўқотиб, соғлигига хавфни юзага келтиришидан қайтаради. Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг! Албатта, Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган зотдир”, дейилган. (Нисо сураси, 29-оят). Қасддан психотроп дориларни истеъмол қилиш инсон ўз соғлигини аста-секинлик билан ҳалокатга олиб бориб қўйишидир. Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ўзингизни ҳалокатга ташламанг!”-дейилади. (Бақара сураси, 19-оят).
“Пайғамбар (с.а.в.) ҳар қандай маст қилувчи, баданни бўшаштирувчи ва сусайтирувчи нарсаларни истеъмол қилишдан қайтардилар”, дейилади ҳадиси шарифда (Аҳмад ва Абу Довуд ривояти). Мазкур ҳадиси шариф ҳар қандай турдаги гиёҳвандлик воситалари ва қарамликни келтириб чиқувчи, зарарли нарсалар ҳаром эканига далолат қилади.
Гиёҳванд моддалар ва турли психотроп воситаларни истеъмол қилиш инсон камолотига, имон-эътиқодига хавф хатар солиш билан бир қаторда мустақил мамлакатимиз ривожланиши ва тараққиётига ҳам ўта салбий таъсир кўрсатади.
Гиёҳвандликнинг янги кўринишидан огоҳ бўлиб, уни зараридан ёшларимиз асрайлик!
Аллоҳ таоло барчамизни ёмон иллатлардан Ўз паноҳида асрасин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими