Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан мамлакатимизда кенг нишонланадиган байрам тадбирлари доирасида диний соҳа ходимлари ўртасида оммавий спорт мусобақаларига старт берилди.
🇺🇿Президентимиз томонидан илгари сурилган «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва янги келажакни бирга қурамиз!» бош ғояси асосида ташкил этилаётган мазкур мусобақалар соҳа ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш, жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ҳамда спортни оммалаштиришга хизмат қилади.
✍️Мусобақалар ⚽️футбол, 🏐волейбол, 🏓стол тенниси, 🎉шахмат ва 🎹шашка спорт турлари бўйича ташкил этилган бўлиб, 23 июль куни дастлаб туман (шаҳар) босқичларига старт берилди. Унда ҳудудларда фаолият юритаётган диний соҳа ходимлари фаол иштирок этмоқда.
👥Туман ва ҳудудий саралаш босқичларида ғолиб бўлган жамоа ва иштирокчилар мустақиллик байрами арафасида ўтказиладиган вилоят финал босқичида ғолиблик учун баҳс олиб боради.
Ушбу спорт мусобақалари мустақиллигимизнинг 35 йиллигини муносиб кутиб олиш, соҳа ходимлари ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга муносиб ҳисса қўшади.
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати.