1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бахиллик-икки дунёнинг зарари

23-07-2026, 18:25 375 Ўқиш режими + -
Бахиллик инсондаги салбий сифат. У инсоннинг дунё ва охиратини бузади. Бу ҳақда ўз даврида Луқмони Ҳаким ўғлига шундай насиҳат қилади: “ Эй, фарзандим, бахилликдан сақлан, бахиллик дунё ва охиратингни  бузади. Инсонлар олдида мурувватинг камаяди, обрўйинг кетади. Одамлар олдида иззат ва улуғлигинг кетади.  Ғазабингни мулойимлик билан, енгилликни вазминлик билан, нафснинг ҳавосини тақво билан, шак-шубҳани ҳақиқат билан, ботилни ҳақ билан, бахилликни ўз молинг билан енггин”. 
 
           Нафсини бахилликдан поклаган киши эса нажот топади.  “Қуръони карим”да: “ Кимки ўз нафси бахиллигидан сақлана олса, бас,  ана ўшалар нажот топувчилардир” дейилади.       ( Ҳашр сураси 9-оят).  
 
         Дарҳақиқат, инсон учун бахиллик ҳеч қачон бирор манфаат келтирмайди. Бахиллик жамиятдаги кишилар  ўртасида меҳр-оқибатни кўтарилишига, инсонларнинг бир-бирларини ёмон кўришлари ва улар ўртасидаги инсоний алоқаларга путур етишига сабаб бўлади. Шу сабабли инсон ўз табиатидаги бахилликка тўғри баҳо бериб, уни хайру-саховат билан ушлаш натижасида икки дунё саодатига эришади. 
 
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими