Таом ва ичимликларни пуфлаб истеъмол қилиш ҳақида
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Муқаддас динимиз таълимотларини ўрганганимиз сари уни инсон ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олганига гувоҳи бўлиб борамверамиз. Чунончи овқатланиш жараёнини ҳам.
Қайноқ таом ёки қайноқ чойни истеъмол қилинишда кўпинча совутиш учун пуфлаб ичилиш ҳолатини кўпчиликда кузатишимиз мумкин. Замонамиз илм фани инсон танасида фойдали ва зарарли бактериалар мавжудлигини аниқлаган. Фойдали бактериалар инсон танасидаги баъзи касалликларга қарши курашар экан. Бундай бактериалар инсон ҳалқумида ҳам мавжуд. Лекин инсон пуфлаганида инсон ичидан чиқадиган ўша фойдали бактериалар ташқарига – очиқ ҳавога чиқиши билан зарарли бактериаларга айланиб, ҳатто айримларни саратон касаллигига олиб бориши мумкин экан. Бундан 14 аср муқаддам, илм фан бугунгидек ривожламаган пайтда Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам бу ишдан қайтарган эдилар.
ابن عباس -رضى الله عنهما-: عن
أن النبي ﷺ نهى أن يُتنفس في الإناء، أو يُنفخ . رواه الترمذي وقال: حديث حسن صحيح.
Абдулуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулулллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам идишга нафас олишдан ёки унга пуфлашдан қайтардилар” (Имом Термизий ривояти) Ҳасан саҳиҳ ҳадис.
Рустам Қиличев тайёрлади