1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР УЛУҒЛАНГАН ЮРТ

27-07-2026, 15:23 148 Ўқиш режими + -
Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар бўлсинки, биз тинчлик ва осойишталик ҳукм сураётган, миллий қадриятлари ва маънавий мероси билан бутун дунёга танилган жаннатмакон Ўзбекистонда яшаб келмоқдамиз. Юртимиз азалдан меҳмондўстлиги, бағрикенглиги, инсонпарварлиги, меҳр-оқибати, каттага ҳурмат ва кичикка иззати билан ажралиб турган. Ана шу юксак фазилатлар халқимизнинг маънавий қиёфасини белгилаб, унинг бой маданий меросини намоён этади.
Миллий қадриятлар — бу халқнинг маънавий бойлиги, кўп асрлик тарихи, урф-одатлари, анъаналари ва ҳаёт тарзини ўзида мужассам этган бебаҳо меросдир. Аждодларимиздан бизга мерос бўлиб келган меҳмондўстлик, ота-онага эҳтиром, қариндош-уруғ ва қўни-қўшнига меҳр-оқибат, бағрикенглик, ҳалоллик, ор-номус ва Ватанга садоқат каби фазилатлар халқимизнинг энг улуғ қадриятлари ҳисобланади.
Бугунги глобаллашув даврида миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, уларни ёш авлод онги ва қалбига сингдириш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Зеро, ўз тарихи, тили, урф-одатлари ва миллий қадриятларини эъзозлаган халқнинг келажаги ҳамиша порлоқ бўлади. Миллатнинг буюклиги унинг моддий бойлигида эмас, балки юксак маънавияти, соф ахлоқи ва миллий ўзлигини сақлаб қолишида намоён бўлади.
Айниқса, фарзанд тарбиясида миллий қадриятларнинг ўрни беқиёсдир. Оилада каттага ҳурмат, кичикка меҳр, ҳалол меҳнатга муҳаббат, Ватанга садоқат ва миллий анъаналарга ҳурмат руҳида тарбияланган фарзандлар эртанги кунимизнинг муносиб давомчилари бўлиб етишади. Шу боис ҳар бир ота-она, устоз ва жамоатчилик вакили ёшлар қалбида миллий ғурур, ватанпарварлик ва маънавий баркамоллик туйғуларини шакллантиришга муносиб ҳисса қўшиши лозим.
Келинг, азизларим миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва анъаналаримизни асраб-авайлайлик, уларни ҳаётимизда янада қадриятларимизнинг барқарор бӯлишида ва бутун дунёга танитишда ӯз ҳиссамизни қӯшайлик. Зеро, маънавияти юксак, қадриятларига содиқ инсонлар яшайдиган жамиятда тинчлик, тотувлик ва фаровонлик доимо барқарор бўлади. Юртимиз тинч, халқимиз омон, миллий қадриятларимиз эса мангу барҳаёт бўлсин!
Мавлянова Гулчеҳра 
Шаҳрисабз шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари