1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ватан

27-07-2026, 15:26 144 Ўқиш режими + -

Киндик қонинг тўкилган тупроқ,
Ҳар ерда топилмас, зарга сотилмас.
Ўзга юрт тупроғи кўринса юмшоқ,
Ёт эллар сен учун Ватан бўлолмас.


Эй, дўстим, Ватаннинг қадрини билгин,
Юртингни дунё деб тикма савдога.
Ҳар нарсани бозорда сотишинг мумкин,
Лекин Ватан йўқдир Ватангадога.


Бир сиқим тупроғинг алишмам, Ватан,
Дубайга, Америка, Европага.
Ёт элда руҳимни тарк этмасин тан,
Танам тупроғингга қўйсанг майлига.


Не юртларни кездим, кўрдим дунёни,
Мақтаб қўшиқлар ёзгандир бахши.
Юртим дашти узра учган сомонинг,
Ўзга юрт донидан минг бора яхши.


Юрагим тўрида сўзларим бисёр,
Сенинг таърифинг-чун тилга чиқмас сўз.
Кам эрур, сен учун кўп ёзсам ҳам, ёр,
Юртим жамолингга кўз тегмасин, кўз.


Авлиёлар бешиги — бебаҳо юртим,
Ҳар тошинг муқаддас, ҳар гардинг гавҳар.
Фарзандман, мадҳингни куйламоқ бурчим,
Шаънингга муносиб ёзолсам агар.


Бугун барчамизга байрам муборак,
Навқирон, обод юрт — тилда достоним.
Сенинг нафасинг-ла уради юрак,
Шавкатли диёрим — Ўзбекистоним!


Шаҳрисабз тумани
Оқдарё маҳалласи отинойиси
Исмоилова Хадичахон