1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Азон эшитганда

28-07-2026, 12:26 91 Ўқиш режими + -
Маълумки, шаҳарларда беш вақт намоз учун азон айтиб турилади. Мана шу азон эшитиб бўлингандан сўнг  Пайғамбар (с.а.в.) қуйидаги ҳадисда айтган дуолари ўқилади:
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким азонни эшитган пайтида –
 
اللهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاَةِ القَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الوَسِيلَةَ وَالفَضِيلَةَ وَابْعَثْهُ مَقَامًا مُحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ
 
«Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ вабъасҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ», деб айтса, Қиёмат куни унга шафоат бўлади”, (Абу Довуд ривояти).
дедилар. 
(Таржимаси: Эй бу комил дуонинг ва қоим бўлган намознинг эгаси - Аллоҳим, Муҳаммадга васила ва фазилат бер, у зотни ваъда қилганинг мақтовли мақомда тирилтир), деб сўнгра хоҳлаганича дунёвий ва ухровий дуоларни қилаверади).
 
Руҳиддин Акбаров.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими