1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сохта салафийлар

6-08-2026, 08:39 114 Ўқиш режими + -
Ижтимоий тармоқларида “Сохта салафийлар”  турли хил фитна –фасодларни тарқатиш билан шуғулланмоқдалар. Улар Ислом динидаги ҳукм ва фатволарни замон тақозосига кўра эмас, ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда тадбиқ этишни олға сурувчи оқим ҳисобланади. Бузғунчи гуруҳ аъзолари ўн тўрт асрдан бери Исломнинг буюк алломалари, фақиҳу-мужтаҳидлари қабул қилган фатволарга амал қилишга қарши чиқадилар. 
Исломнинг буюк алломаларидан Муҳаммад Закий Иброҳимнинг айтишича:  “Зеро, қаерда террористни кўрсангиз, экстремист ёки бузғунчини, фитначи, мусулмонлар ўртасига тафриқа солгувчини кўрсангиз, албатта у “сохта салафийлик”ка мансуб бўлиб чиқади. “Сохта салафийлик” мактабларини битириб чиққан, унинг хоҳишларига қул бўлган, мусулмонларнинг қонларини тўкишни ҳалол санайдиганлар, бояқиш тавҳиднинг ва бўҳтонга учраган суннатнинг номи билан мусулмонларнинг жамоаларини парчалайдиган кимсалардан бўлиб чиқади”.  
Аллоҳ таоло барчамизга инсоф ва тавфиқ ато қилиб, дунё ва охират яхшиликларига муяссар қилсин!
 
         Муҳаммади Қораев
ЎМининг Қашқадарё вилоятидаги вакили ўринбосари