1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Зиёрат қилиш

6-08-2026, 08:40 138 Ўқиш режими + -
Дарҳақиқат, зиёратга бориш инсоннинг руҳий чарчоғини ёзади, ғам-ташвишни кетказади.   Аслида, зиёрат арабча сўз бўлиб,   у ўзбек тилида бориб кўриш маъносини ифодалайди. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида бу сўзга қуйидагича изоҳ берилади:
 “ Зиёрат- арабча сўз бўлиб, у ташриф, табаррук жойларга сафар қилиш”. Зиёрат ўтган аждодлар   дафн қилинган жойларни бориб кўришдир. Биз  ўтган аждодларимизни хотирлаш ва улардан ибратланиш, охиратни эслаш учун зиёратга борамиз. Зиёратгоҳларга бахт ёки омад сўраш ёки уларни тавоф қилишлик учун бориш мумкин эмас. Чунки бу ҳақда   Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар: “Зиёратгоҳ(қабр)ни зиёрат қилишни истаган киши зиёрат қилсин, чунки уларнинг зиёрати бизга охиратни эслатади”.               ( Бухорий ривояти). 
       Зиёратга борадиган киши аввало танасини поклаб, ўзини тартибга келтиради. Зиёрат қилувчи зиёратга боришдан олдин киядиган кийимларига алоҳида эътибор беради. Унинг кийимлари тоза-озода бўлиши, очиқ-сочиқ кийимлар эмас, миллий ва диний қадриятларимизга мос келадиган кийимлар бўлиши лозим. Зиёрат қилувчи киши зиёратгоҳга дафн қилинган аждодларимиз руҳини хотирлаш учун борар экан, у ердаги мўътабар кишиларни хаёлан тирик, ҳисоблайди. Ва зиёратоҳга кириш билан у ерда дафн қилинган зотларга салом беради. Унинг саломи қуйидагича бўлиши мумкин :  “ Ассалому алайкум,  аҳли-қубур, сизларни худо раҳмат қилсин”.
                Инсон зиёратгоҳларга бориб, зиёрат одобларига амал қилган ҳолда ўтган аждодлар руҳини хотирласа, уларнинг ҳаққига дуо қилса, катта савобларни қўлга киритади. Ўтган аждодлар ётган табаррук жойларини зиёрат қилишнинг эса  тарбиявий аҳамияти каттадир. Чунки аждодларимиз руҳини хотирласак, келажак авлодларимиз ҳам бизни хотирлашади. Бу ҳақда  шоир шундай дейди: 
 Бу садо жондан келур, инсон эшит,
Эй тирик юрган, тирик қадрига ет.
Эсласин руҳимни авлодим десанг,
Ўтган аждодингни сен ҳам ҳурмат эт.
          Зиёратгоҳларга зиёрат учун бориш инсонларнинг қалбларни юмшатади, инсоннинг руҳий чарчоғини ёзади, қайғу-аламини кетказади. Инсонни бошқалар билан бўладиган муомила ва хулқини яхши бўлишига сабабчи бўлади. Зиёрат инсоннинг соғлигига, унинг   умрини узоқ бўлишига манфаат етказади.
 
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ходими