1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ислом бир бутун диндир

6-08-2026, 08:42 145 Ўқиш режими + -
Ислом дини яхлит, бир бутун диндир. Унда бўлак-бўлакка, фирқаларга бўлиниш йўқ. 
Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни фирқаларга бўлинишдан қайтариб шундай дейди: “Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони”ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга булинманг ҳамда узаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қуйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг! Унинг неъмати туфайли биродарларга айландингиз . Дўзах чоҳи ёқасида тургангизда, сизларни ундан қутқарди. Шояд хақ йўлни топгайсизлар, деб, Аллоҳ Ўз оятларини сизларга шундай баён қилади” (Оли Имрон сураси, 103-оят).  Ушбу оятда Аллоҳ таоло Ўзининг каломи булмиш Қуръони каримни  “маҳкам тутиш”га буюрмоқда.  “Қуръони карим” маҳкам тутилганда, уни ҳар қандай ҳолатда ҳам қўлдан қўйиб юбормасликка ҳаракат қилинади. Қолаверса, оятда бу ишни ҳамжиҳат бўлиб, барча биргаликда қилишга буюрилмоқда. Акс ҳолда, фирқаларга бўлинса,  ҳар ким ўз ҳолича бўлса, ўртада тафовут, келишмовчилик, мажоралар чиқиши табиий ҳолдир. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Албатта Аллоҳ таоло сизлар учун уч нарсада рози бўлиб, уч нарсада норозидир. Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан ибодат қилсангиз, Аллоҳнинг арқони бўлмиш Исломни жам бўлиб маҳкам ушлаб, фирқаланиб кетмасангиз, рози бўлади. Аммо “деди-деди” деб, беҳуда гапни кўпайтирсангиз, кўп савол берсангиз ва мол-дунёни беҳудага сарф қилсангиз, сиздан норози бўлади”, -дедилар (Имом Муслим ривояти). 
 Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳамжиҳат бўлиб, тинч-тотувликда яшаш бахтига муяссар айласин!
 
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими