Қадрият дейилганда, инсон ва инсоният учун аҳамиятли бўлган, миллат, элат ва ижтимоий гуруҳларнинг манфаатлари ва мақсадларига ҳизмат қиладиган ва шу туфайли улар томонидан баҳоланиб қадрланадиган табиат ва жамият неъматларини, ҳодисалари мажмуини тушунмоғимиз лозим. Табиат ва жамият бойликлари, ҳодисаларини қадриятлар сирасига киритилишнинг асосий сабаби, кишилар уларни қадрлайдилар, авайлаб-асрайдилар, чунки, бу қадриятлар уларнинг шахсий турмушини, маънавий-руҳий дунёсини бойитади, яратувчанлик фаолиятига йўллайди.Инсоният яралибдики, ҳаётий дунёда ўз ўрнига мавқеига эгалик қилиб ҳаётнинг пасту-баланд сўқмоқларида юриб турли-туман синовларни ўз бошидан кечиради.
Бу дунёга инсониятни яратилишидан мақсад биринчи навбатда яратгувчисини яхши таниб, унинг ўзига ибодат қилишлиги учун ҳамда ер юзини обод этиш, яшаб турган жамиятини тараққий этиш учун тинмай меҳнат қилиши, илм-фанни чуқур ўрганиб ёшларга ҳам ўргатиш лозим бўлади. Юртимиз ўз мустақиллигини қўлга киритган кундан бошлаб биринчи ўринда ота-боболаримиздан мерос бўлиб келган минг йиллик тарихга эга бўлган диний ва миллий қадриятларимизни ўрганиш ҳамда уни асраб-авайлашга қаратилган кўплаб ҳукуматимизнинг қарор ва фармонларини туб илдизида узоқ йиллар мобайнида топталган миллий ва диний қадриятларни мужассам ва мукаммал тарзда ўрганиб ёшларни онгида қадрият деган тушунчани шакллантириш масалалари кўтарилган.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): "Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу-дунёларингизга назар қилмайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга назар қилади", дедилар(Имом Муслим ва ибн Можа ривоят қилганлар). Ҳадиси шарифда инсонларнинг қадр-қиммати Аллоҳ томонидан қандай ўлчаниши ҳақида гап кетмоқда. Аллоҳ таолонинг раҳмат назарига муяссар бўлиш учун нималарга эътибор бериш керагу ва аксинча, нималарга эътибор беришнинг кераги йўқлиги кўрсатилмоқда. Қадриятларимизни авайлаб-асрайлик, қадрсизликдан сақланайлик. Чунки, Аллоҳ таоло Қуръони каримда:"... Роббинг қилаётган амалларингиздан ғофил эмасдир", деб бежизга марҳамат қилмаган(Намл сураси 93-оят).
М.Мамаюсупова, Косон туман Нартичуқур МФЙ отинойиси